БУРУН БЎШЛИҒИ ГЕМАНГИОМАЛАРИНИНГ КЛИНИКАСИ, ДИАГНОСТИКАСИ ВА ДАВОСИ (АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ)
Abstract
Резюме. Ушбу мақолада бурун бўшлиғи гемангиомаларига оид замонавий илмий адабиётлар таҳлил қилинган. Гемангиомалар бурун бўшлиғининг нисбатан кам учрайдиган, аммо клиник аҳамиятга эга бўлган қон томир ўсмалари ҳисобланади. Мақолада уларнинг диагностикаси, ҳамда даволаш масалалари ёритилган. Даволаш усуллари сифатида лазер технологиялари, склеротерапия ва криодеструксия бўйича адабиёт маълумотлари умумлаштирилган. Адабиётлар таҳлили бурун бўшлиғи гемангиомаларини ўз вақтида аниқлаш ва тўғри даволаш асоратлар хавфини камайтиришда муҳим аҳамиятга эга эканини кўрсатади. Мақола шифокорлар учун амалий аҳамиятга эга бўлиб, ушбу патологияни бошқаришда замонавий ёндашувларни тизимлаштиришга қаратилган. Калит сўзлар: бурун бўшлиғи, гемангиома, қон томир ўсмалари, диагностика, даволаш.