СУРУНКАЛИ ТОНЗИЛЛИТНИ ДАВОЛАШДА АНТИСЕПТИК ВОСИТАЛАР САМАРАДОРЛИГИ
Abstract
Резюме. Бактериал патогенлар келтириб чиқарадиган ўчоқли касалликлар муаммоси умуман тиббиёт учун долзарбдир, аммо асосий нозологик шакллари йирингли-яллиғланиш касалликлари билан ифодаланган тиббий мутахассисликлар учун алоҳида аҳамиятга эга. Бундай мутахассисликлардан бири - оториноларингология. Дори воситалари ва замонавий технологияларнинг кўплигига қарамай, ЛОР-аъзоларининг ўткир ва сурункали касалликлари сони юқорилигича қолмоқда. Сурункали тонзиллитлар қатор асоратларни юзага келтириб, уларни даволаш учун самарали антисептик воситалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Сўнгги йилларда янги антисептик препаратларнинг пайдо бўлиши оториноларингологик амалиётда самарали маҳаллий даволаш имкониятини беради. Бактерицид, замбуруғлар ва вирусларга қарши хусусиятларга эга кенг спектрли антисептик Бетадин® шулардар биридир. Калит сўзлар: сурункали тонзиллит, антисептик воситалар, Бетадин