БОЛАЛАР ОРАСИДА ШАКАРЛИ ИЧИМЛИКЛАР ВА УЛЬТРА ҚАЙТА ИШЛАНГАН ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШНИНГ ТИШ ҚАТТИҚ ТЎҚИМАЛАРИГА ТАЪСИРИ ВА УНИНГ ПРОФИЛАКТИКАСИ
Abstract
Резюме. Мазкур мақолада болалар орасида шакарли ичимликлар ҳамда ультра қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишнинг тиш қаттиқ тўқималари ҳолатига салбий таъсири ҳақидаги замонавий илмий маълумотлар таҳлил қилинган. Болалар организмининг морфо-функционал хусусиятлари, эмал ва дентиннинг минерал таркиби, овқатланиш омилларининг кариес ва но-кариоз шикастланишлар ривожланишидаги ўрни ёритилган. Шакарли ичимликлар ва ультра қайта ишланган маҳсулотлар таъсирида оғиз бўшлиғи муҳитида юзага келадиган кислотали ўзгаришлар, деминерализация жараёнлари ҳамда тиш қаттиқ тўқималарининг резистентлиги пасайиши илмий жиҳатдан асосланган. Шунингдек, болаларда тиш қаттиқ тўқималарини ҳимоя қилишга қаратилган профилактик ва даволаш чора-тадбирларини такомиллаштириш йўналишлари муҳокама қилинган. Калит сўзлар: болалар стоматологияси, шакарли ичимликлар, ультра қайта ишланган маҳсулотлар, тиш қаттиқ тўқималари, эмал деминерализацияси, кариес профилактикаси