Skip to main content
Article

Чимён пиёзини (A.tschimganicum) ўлчамини ўсимликнинг кўпайиши, ўсиши ва ривожланишига таъсирини аниқлаш.

ABI

Abstract

Чимён пиёзини (A.tschimganicum) ўлчамини ўсимликнинг кўпайиши, ўсиши ва ривожланишига таъсирини аниқлаш. Якубов Шамшод Муртозакулович Тошкент давлат аграр университети Илмий-тадқиқот ва инновациялар бўлими бошлиғи қишлоқ хўжалиги фанлари фалсафа доктори (PhD) Эргашева Ирода Толибжон қизи Тошкент давлат аграр университети ўрмончилик ва ландшафт дизайн кафедраси ассистенти Латифли Латиф Шаҳин Оғлу Тадқиқотчи Озарбайжон Республикаси АННОТАЦИЯ. Мақолада Тошкент воҳаси шароитида маданий ҳолда ўстирилган Allium tschimganicum турига мансуб пиёзларнинг ўсиши ва ривожланишига тугунак пиёзлар ўлчамининг таъсири ўрганилган. Кўп йиллик дала тажрибалари натижаларига кўра, Чимён пиёзи диаметрининг кичиклиги ўсиш ва вегетация даврининг кечикишига сабаб бўлди, йирик пиёзларда эса бу жараён эртароқ кузатилди. Диаметри 2–3 см бўлган пиёзлар 5–7 кун ичида ўсиб чиққан бўлса, майда (0,5–1,0 см) пиёзларда бу муддат 8–12 кун гача чўзилган. Тадқиқот натижалари Чимён пиёзи тугунакларини экишдан олдин ўлчами бўйича саралаш ўсиш энергиясини ошириши ва вегетатив кўпайтириш самарадорлигини таъминлашини кўрсатди. Калит сўзлар. Чимён пиёзи, Allium, A.tschimganicum, диаметр.

Not yet translated

Topics

Identifiers

Citations and references

Cited by 00 references