Skip to main content
Article

БУРУН ТЎСИГИ ТРАВМАЛАРИ ФОНИДА РИВОЖЛАНГАН ПОЛИПОЗ РИНОСИНУСИТДА БАЗАЛ МЕМБРАНА ЎЗГАРИШЛАРИНИНГ ЁШГА ДОИР ТАҲЛИЛИ

Юлдашев, КахрамонжонФарғона жамоат саломатлиги тиббиёт инистутити, мустакил изланувчиМаҳкамов, НосиржонАндижон давлат тиббиёт институти, т,ф,д, профессор
ABI

Abstract

Ушбу тадқиқотда бурин тўсиги травмаларидан кейин ривожланган полипоз риносинуситнинг морфологик ва иммуногистокимёвий хусусиятлари, айниқса базал мембранадаги ёшга доир ўзгаришлар таҳлил қилинди. Полип тўқималаридаги эпителий архитектураси, фиброз даражаси, стромалга нейтрофил ва эозинофил инфильтрацияси Ван Гизон, Гематоксилин-эозин ва махсус иммуномаркерлар ёрдамида баҳоланди. Ёш гуруҳлари ўртасида базал мембрананинг қалинлашуви, коллаген типлари ўртасидаги нисбат ўзгариши ва зарарланган эпителий қисмларида сезиларли фарқланиши аниқланди. Катта ёшдаги беморларда фиброз ўзгаришлар устунлик қилса, ёшларда юқори даражадаги ҳужайравий инфильтрация кузатилди. Ушбу натижалар посттравматик полипоз риносинусит патогенезида ёш омилининг аҳамияти катта эканлигини кўрсатади ва даволаш тактикаларини индивидуаллаштиришда муҳим клиник мезон бўлиши мумкин.

Not yet translated

Topics

Identifiers

Citations and references

Cited by 00 references