Skip to main content
Article

ОРОЛ БУЙ ХУДУДИДА ЯШОВЧИ МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАРДА ОЗИҚ ОВҚАТ АЛЛЕРГИЯСИ ФОНИДА УЧРАЙДИГАН ОШҚОЗОН ИЧАК ТИЗИМИ КАСАЛЛИКЛАРИ, ДИАГНОСТИКА ВА ТЕРАПИЯНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Очилдиев, МиржалолХудайберганов, МунисУрганч давлат тиббиёт институти Педиатрия ва неонаталогия кафедраси мудири т.ф.н., доцент
ABI

Abstract

Kириш. Сўнгги йилларда эрта ёшдаги болалар орасида сурункали соматик касалликларнинг кескин ўсиб бораётганлиги кузатилмоқда, улар орасида биринчи ўринни овқат ҳазм қилиш тизими патологиялари эгаллайди. Болаларда ошқозон-ичак трактининг сурункали ноинфекцион касалликларининг тарқалиши доимий равишда ошиб бормоқда ва турли муаллифлар маълумотларига кўра 30–63,1% ни ташкил қилади. Шу билан бирга, касалланиш авжи 6–7, 9–10 ва 12 ёшга тўғри келади, энг юқори кўрсаткич эса 6 ёшда кузатилади. Ушбу ҳолатнинг ривожланишига ташқи ноқулай муҳит, онада ҳомиладорлик даврида учраган фон касалликлар, чақалоқларга қўшимча овқатлантириш тартибидаги бузилишилар нафақат гастроэнтерологик касалликлар сонининг кўпайиши, балки болалар орасида мазкур касаллик оқибатида ривожланган турли хил асоратлар туфайли ногиронлик ҳамда ўлим ҳолатларнинг кўп учраётганлиги кузатилмоқда. Maқсад: Мактабгача ёшдаги болаларда озиқ-овқат аллергияси фонида ривожланадиган овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларини диагностика қилиш ва даволашни такомиллаштириш. Натижалар: Оролбўйи минтақасида (Хоразм вилояти худудида) доимий яшовчи ва мактабгача ёшдаги болаларда озиқ-овқат аллергияси фонида овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларини эпидемиологик тадқиқот маълумотларига кўра, юқори тарқалиш даражаси аниқланган — 88,6±15,0%. Шуни ҳисобга олганда, ушбу болалар гуруҳида умумий гастроэнтерологик касалланиш кўрсаткичи янада юқори — 63,1%, ва фақат 40,7% ҳолатларда озиқ-овқат аллергияси (унинг манифест шакллари) ошқозон-ичак касалликларининг генезида иштирок этиши тасдиқланган, дейиш мумкин. Xулоса:Касалланишнинг авжи, 2–3 ёшдаги болаларда, асосан функционал ва дисбиотик бузилишлар билан боғлиқ бўлган, 5–6 ёшдаги болалардаги иккинчи авж эса кўпроқ гастродуоденал тизимдаги сурункали яллиғланиш жараёнлари билан изоҳланади.

Not yet translated

Topics

Identifiers

Citations and references

Cited by 00 references