ИЧАК ПАРАЗИТОЗИ БЎЛГАН БОЛАЛАРДА ҚОН ТАРКИБИДА МИКРОНУТРЕНТЛАР МИҚДОРИНИ ЎРГАНИШ
Abstract
Kириш. Ичак паразитлари – умумий касалланишларнинг катта гуруҳини гельминтлар келтириб чиқарадиган касалликлар ҳисобланиб, бу кўрсатгичлар асосан аҳоли саломатлиги ҳолатини белгилайди. Кенг тарқалган паразитлар билан асосан болалар, яъни бошланғич ва мактаб ёшидаги болалар зарарланадилар. Мактаб ёшидаги болалар микронутриентлар танқислигида ўсиш ва ақлий ривожланишда ортда қолиш, ҳорғинлик, жиззакилик, йиғлоқилик, ёмон кайфиятнинг устунлиги, чарчашнинг ошиши, диққат-эътиборни сезиларли пасайиши кузатилади. Мактаб ёшидаги болалар ичак паразитозларида витаминлар, макро- ва микроэлементлар танқислиги билан боғлиқ бўлган, саломатлик ҳолати бузилишининг олдини олиш, коррекциялаш ва профилактика масалаларини ечишга имкон беради. Maқсад: Ичак паразитозига чалинган болаларда микронутриентлар етишмовчилигини турларини аниқлаш ва даволаш натижаларини яхшилаш. Натижалар: Асосий гуруҳидаги беморларда қон таркибидаги макроэлементлар таҳлили ўтказилганда кальций миқдори 1,92± 0,18, магний 0,65± 0,11 эканлиги аниқланди, бу эса болаларда рахит, жиззакилик, ўсишдан орқада қолиш, вазн камлиги ёки ҳаддан ошиб кетишига мойиллик борлигини кўрсатади. Асосий гуруҳидаги беморларда қон таркибидаги микроэлементлар таҳлили ўтказилганда Вит 12 миқдори 672,73± 130,26, темир 8,11± 7,64 эканлиги аниқланди, бу эса болаларда вит В12 ва темир дефецитли анемия, турли яллиғланиш касалликлари ва иммунитет пасайиши каби ҳолатларга мойиллик борлигини кўрсатади. Xулоса: Болалар ичак празитларида микронутриентлар танкислигини эрта аниқлаш, даволаш, нутрицион қўллаб қувватлаш ва профилактик чоралар ишлаб чикилмаганлигини инобатга олиб, профилактик-даволаш чораларини такомиллаштириш зарурлигини тақозо этади.
Not yet translated