ДЕРМАТОГЛИФИК БЕЛГИЛАР АСОСИДА ШАХСГА ОИД МАЪЛУМОТЛАРНИ АНИҚЛАШ ИМКОНИЯТЛАРИ
Исмаилов, РавшанбекPhD Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали
ABI
Abstract
Мақолада шахсни идентификация қилишда, айниқса суд-тиббий экспертиза жараёнларида дерматоглифика усулининг аҳамияти ёритилган. Инсоннинг бармоқ ва кафт излари бутун умри давомида ўзгармаслиги ҳамда ташқи таъсирларга чидамлилиги таъкидланиб, уларнинг тергов-криминалистик амалиётдаги ролини очиб берилган. Шу билан бирга, дерматоглифика белгиларининг тиббиёт ва антропология соҳаларидаги генетик боғлиқлиги ҳам кўрсатилган. Тадқиқот натижалари шахснинг ёши, жинси ва морфологик хусусиятларини баҳолашда дерматоглифик маълумотлардан фойдаланиш имкониятларини намоён қилди. Бу маълумотлар суд-тиббий диагностикада ва шахсни аниқлашда ишончли қўшимча мезон сифатида тавсия этилади.
Not yet translated
Topics
Identifiers
Citations and references
Cited by 00 references