Skip to main content
Article

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ АХОЛИСИ ОРАСИДА УЧРАЙДИГАН ФИБРОСАРКОМАЛАРНИНГ ИММУНОГИСТОКИМЁВИЙ ХАРАКТЕРИСТИКАСИ.

Отахонов, БотирУрганч давлат тиббиёт институти. ХДЖ, травматология ва ортопедия кафедраси доценти, т.ф.нЮлдашев, БахромМаъмун университети. Халқаро алоқалар бўйича проректори профессор, т.ф.д
ABI

Abstract

Ушбу мақолада Хоразм вилояти аҳолиси орасида қайд этилган фибросаркома ҳолатларининг морфологик ва иммуногистокимёвий хусусиятлари таҳлил қилинган. Тадқиқот 20 нафар фибросаркома билан касалланган беморлар материалларида амалга оширилди. Иммуногистокимёвий усулда VEGF (томир эндотелиал ўсиш омили), Ki-67 (пролиферация индикатори) ва CD34 (ангиогенез маркери) экспрессияси ўрганилди. Натижаларга кўра, VEGF бўйича барча беморларда қон томирлар зичлиги 10 - 15 тагача бўлиб, юқори ангиоген фаоллик кузатилди. Ki-67 индекси бўйича 8 (40%) беморда паст, 7 (35%) беморда ўрта, ва 5 (25%) беморда юқори пролифератив фаоллик қайд этилди. CD34 экспрессияси барча беморларда (100%) позитив реакция кўрсатди. Олинган маълумотлар фибросаркомалардаги ангиогенез ва пролиферация даражаси ўсманинг агрессивлиги ва клиник прогнозини баҳолашда муҳим аҳамиятга эга эканлигини кўрсатди.

Not yet translated

Topics

Identifiers

Citations and references

Cited by 00 references