СУРУНКАЛИ ЙИРИНГЛИ РИНОСИНУСИТ БИЛАН ОҒРИГАН БЕМОРЛАРДА ЦИТОКИН ПРОФИЛИ ВА ГУМОРАЛ ИММУНИТЕТ ҲОЛАТИ
Abstract
СУРУНКАЛИ ЙИРИНГЛИ РИНОСИНУСИТ БИЛАН ОҒРИГАН БЕМОРЛАРДА ЦИТОКИН ПРОФИЛИ ВА ГУМОРАЛ ИММУНИТЕТ ҲОЛАТИ Хушвакова Нилюфар Журакуловна [email protected] Самарқанд давлат тиббёт университети оториноларингология кафедраси мудири. Ўзбекистон, Самарқанд ш., Жамшид кўчаси 21А уй. Бокиев Шахобиддин Шарофович [email protected] Бухоро давлат тиббиёт институти оториноларингология кафедраси мустақил изланувчиси. Ўзбекистон, Бухоро ш., Ғиждивон кўчаси 23 уй. https://doi.org/10.5281/zenodo.18225558 АННОТАЦИЯ: Ушбу тадқиқот сурункали риносинусит билан оғриган беморларда даволашдан олдин иммун-яллиғланиш ҳолатини баҳолашга бағишланган. 2022–2024 йилларда текширилган беморларда яллиғланиш чақирувчи цитокинлар (IL-1β, IL-6, IL-8, IL-13, TNF-α) ҳамда гуморал иммунитет кўрсаткичлари (IgM, IgG, IgA, IgE) касаллик оғирлик даражаларига қараб таҳлил қилинди. Натижалар цитокинлар ва иммуноглобулинлар концентрациясининг касаллик оғирлиги ошиши билан мутаносиб равишда ортиб боришини кўрсатди, айниқса IL-1β, IL-6, IL-8 ва IgE даражаларида яққол ўсиш қайд этилди. Олинган маълумотлар сурункали риносинусит патогенезида туғма ва адаптив иммунитетнинг фаол иштироки мавжудлигини тасдиқлайди ҳамда иммунологик кўрсаткичларни касаллик оғирлигини баҳолаш ва индивидуал даволаш тактикасини танлашда муҳим маркерлар сифатида қўллаш мумкинлигини кўрсатади. Калит сўзлар: сурункали риносинусит, цитокин профили, IL-1β, IL-6, IL-8, IL-13, TNF-α, гуморал иммунитет, иммуноглобулинлар, IgE.
Not yet translated