Skip to main content
Book

Бел умуртқалари дорсопатияси реабилитациясини такомиллаштириш чоралари

ABI

Abstract

Дунё миқёсида суяк-мушак тизими шикастланиши ва касалликлариногиронликнинг етакчи омили ҳисобланади, умуртқа поғонасининг белдумғаза соҳаси дорсопатияси (БДД) эса таянч-ҳаракат аппаратинингмультидисциплинар патологиялари орасида ногиронликнинг асосийсабаби бўлиб қолмоқда. Аксарият ҳолларда (80,0%) тана орқа юзасинингпастки қисми дорсопатияси клиник амалиётда ўзига хос бўлмаган оғриқсифатида намоён бўлади ва невролог, шунингдек, ревматолог,травматолог, жарроҳ ва терапевтларга бевосита мурожаатлар орасида энгкўп учрайдиган ҳодиса ҳисобланади. Ноодатий бел оғриқлар нафақатногиронликнинг, балки аҳоли ҳаёт сифатининг (ҲС) жисмоний ва руҳийҳиссий кўрсаткичлари ҳамда меҳнатга лаёқатлиликнинг сезиларлидаражада пасайишининг ҳам асосий белгиси ҳисобланади1. Шунга кўра,бел-думғаза соҳасининг ноодатий оғриғини даволашдаги замонавийтенденциялар турли таъсир усулларидан фойдаланган ҳолдамультидисциплинар ёндашувни назарда тутади. БДД оғриқинтенсивлиги даражаси ортиши билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, бубеморнинг ногиронлиги, олиб борилган муолажанинг ижобий таъсирпрогнози ёмонлашиши, шунингдек, паст ҲС ва сезиларли жисмонийчекловлар билан бевосита боғлиқдир. Шундай қилиб, илмий адабиётлар ва дунё бўйлаб ўтказилгантадқиқотлар натижаларини таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, БДД бўлганбеморларни реабилитация қилишда мануал ва игнарефлекстерапиягаасосланган анъанавий корейс терапиясидан фойдаланишга оидмаълумотлар кам келтирилган. Бу эса замонавий неврология вареабилитациянинг долзарб жиҳатларидан бири ҳисобланиб, халқтабобати усулларни комплекс даволашда фойдаланишнитакомиллаштириш заруриятини тақозо этади.

Not yet translated

Topics

Identifiers

Citations and references

Cited by 00 references