Skip to main content
Article

ТЕМИР ТАНҚИСЛИГИ КАМҚОНЛИГИ БЎЛГАН АЁЛЛАРДА ФЕРРОКИНЕТИКА ВА ГУМОРАЛ ИМУНИТЕТ ХУСУСИЯТЛАРИ

Зебо Мехрожовна ДавроноваSamarkand State Medical University, Samarkand, UzbekistanЗебо Эркиновна ҚудратоваSamarkand State Medical University, Samarkand, Uzbekistan
ABI

Abstract

Резюме.Ўзбекистонда ҳам темир танқислиги камқонлиги муҳим жамоат саломатлиги муаммоси ҳисобланади. Миллий эпидемиологик тадқиқотлар натижаларига кўра, репродуктив ёшдаги аёллар орасида анемия тарқалиши айрим йилларда 60 фоиздан ортиқни ташкил этган бўлиб, кейинги йилларда профилактик дастурлар фонида кўрсаткичлар пасайганига қарамай, айрим ҳудудларда 20–39,9 фоиз даражасида сақланиб қолмоқда. Темир танқислиги камқонлиги нафақат гематологик кўрсаткичларнинг ўзгаришига, балки юрак-қон томир тизими, иммун тизими фаолиятининг сусайиши, меҳнат ва репродуктив саломатликнинг ёмонлашишига олиб келади. Ушбу ишда темир танқислиги камқонлигининг тарқалиши, патофизиологияси ва соғлиқ учун оқибатлари бўйича замонавий илмий маълумотлар таҳлил қилинади. Темир танқислиги камқонлиги бутун дунё бўйича энг кенг тарқалган гематологик касалликлардан бири бўлиб, айниқса аёллар ва болалар орасида юқори учраш даражасига эга. Ушбу патологик ҳолат организмда темир захираларининг камайиши натижасида гемоглобин синтезининг бузилиши, эритропоэзнинг сусайиши ва тўқималарда сурункали гипоксия ривожланиши билан тавсифланади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, анемия дунё аҳолисининг 25–30 фоизида учрайди ва ҳолатларнинг 50–60 фоизи темир танқислиги билан боғлиқ. Калит сўзлар: темир танқислиги анемияси, феррокинетика, ферритин, трансферрин, гуморал иммунитет, иммуноглобулинлар, аёл саломатлиги

Topics

Identifiers

Citations and references

Cited by 00 references