СУРУНКАЛИ ИС ГАЗИ ТАЪСИРИДА ОҚ ЗОТСИЗ КАЛАМУШЛАР ОШҚОЗОН ОСТИ БЕЗИ ТЎҚИМАЛАРИДА КУЗАТИЛАДИГАН МОРФОЛОГИК ВА МОРФОМЕТРИК ЎЗГАРИШЛАР
Abstract
Резюме. Мазкур тадқиқот сурункали ис гази (CО) таъсирининг турли ёшдаги (3, 9 ва 12 ойлик) оқ зотсиз каламушлар ошқозон ости бези тўқималарида юзага келадиган морфологик ва морфометрик ўзгаришларини ўрганишга бағишланган. Тадқиқот жараёнида назорат ва тажриба гуруҳларида ошқозон ости бези тўқималари гематоксилин-эозин бўёқлари ёрдамида гистологик текширилди. Морфологик таҳлил ацинар ва эндокрин тузилмалар ҳолатини, морфометрик баҳолаш эса ацинуслар ўлчами, ҳужайра баландлиги, ядро диаметри, ядро/цитоплазма нисбати, Лангерганс оролчаларининг майдони ва капиллярлар зичлигини қамраб олди. Олинган натижалар сурункали ис гази таъсири остида ошқозон ости безининг экзокрин ва эндокрин қисмларида гипоксик-токсик механизмлар билан боғлиқ бўлган дистрофик ва деструктив ўзгаришлар ривожланишини кўрсатди. Айниқса, 12 ойлик каламушларда бу ўзгаришлар чуқур ва қайтарилмас характерга эга бўлиб, ёшга боғлиқ физиологик силжишлар билан биргаликда безнинг морфофункционал барқарорлигини сезиларли даражада бузади. Калит сўзлар: ис гази, ошқозон ости бези, морфология, морфометрия, гипоксия, каламуш.