ТИА БИЛАН ОҒРИГАН БЕМОРЛАРНИНГ ЖОЙЛАШГАН ҲУДУДИГА ҚАРАБ ЖИНСИ ВА ЁШИ БЎЙИЧА ТАҚСИМЛАНИШИ
Abstract
Резюме: Транзитор ишемик атакалар (ТИА) инсультнинг энг муҳим продромал ҳолати сифатида аҳоли демографияси, жинс ва ёш таркиби ҳамда ҳудудий инфратузилма ва ижтимоий омилларга боғлиқлиги билан аҳамиятлидир. Тадқиқотда шаҳар ва қишлоқ аҳолисидаги ТИА ҳолатлари жинсий таркибда сезиларли фарқ кўрсатмаган бўлса, ёш бўйича 45–59 ва ≥75 ёш гуруҳларида статистик аҳамиятли фарқлар аниқланди. Аёллар умумий беморлар сонининг тахминан учдан икки қисмини ташкил қилиб, асосан 60–74 ёшдаги гуруҳ устун бўлган. Мавсумийлик таҳлилида эса ёз — ТИА ривожланишининг энг юқори чўққиси бўлиб, қиш энг кам ҳолатни кўрсатди. Шунингдек, ТИАни қўзғатувчи омиллар ҳудудга қараб фарқланиб, қишлоқ аҳолисида дегидратация, шаҳарда эса эмоционал стресс етакчи роль ўйаган. Ушбу маълумотлар ТИАни эрта аниқлаш, юқори хавфли гуруҳ ва ҳудудларни белгилаш, ҳамда профилактик чора-тадбирларни индивидуаллаштириш ва соғлиқни сақлаш ресурсларини оптимал тақсимлашда аҳамиятлидир. Калит сўзлар: Транзитор ишемик атакалар (TIA), Инсульт продромал ҳолати, Ҳудудий демография, Жинс ва ёш бўйича тарқалиш, Триггер омиллар (стресс, дегидратация), Мавсумийлик