КУЙИШДАН КЕЙИНГИ АУТОТРАНСПЛАНТАЦИЯ ҚИЛИНГАН БЕМОРЛАРДА ИММУНОЛОГИК НАТИЖАЛАРНИ ПРОГНОЗЛАШ
Abstract
Резюме. Куйиш жароҳати организмдаги яллиғланиш реакцияларини кучайтиради ҳамда иммун тизимнинг ҳимоя қобилиятини пасайтиради. Шу боис, сўнгги йилларда биомаркерлар асосида иммун ҳолатни баҳолаш муҳим йўналиш сифатида ривожланмоқда. Иммун ҳолатини баҳолаш бизга бир қатор имкониятлар эшигини очади. Хусусан замонавий тиббиётда куйишдан кейинги аутотрансплантация натижалари бевосита иммун ҳолатига алоқадор. ИЛ-6 (Интерлейкин-6) - яллиғланиш медиатор сифатида куйишдан кейинги илк соатларда кескин ошиши аниқланган. Унинг юқори даражаси яллиғланиш оғирлигини ва тана тузилмалари зарари чуқурлигини кўрсатади. ИЛ-6 миқдорини назорат қилиш орқали бемор ҳолатининг динамикасини баҳолаш ва инфекцион асоратларни прогнозлаш мумкин. ИЛ-10 (Интерлейкин-10) яллиғланишга қарши цитокин бўлиб, иммун тизим фаоллигини мувозанатда ушлаб туради. Куйишдан кейин ИЛ-10 даражасининг ошиши организмнинг яллиғланишга қарши ҳимоя реакциясини акс эттиради Калит сўзлар: куйиш, аутотрансплантация, биомаркерлар, ИЛ-6, ИЛ-10, ММП-9, кортизол