Skip to main content
Article

ПСИХОСОМАТИК ОМИЛЛАР ЮРАК-ҚОН ТОМИР ПАТОЛОГИЯСИ КЕЧИШИНИНГ ДЕТЕРМИНАНТЛАРИ СИФАТИДА

Нилуфар Эргашевна СулаймановаSamarkand State Medical University, Samarkand, Uzbekistan
ABI

Abstract

Резюме. Ушбу мақолада сурункали юрак етишмовчилиги билан асоратланган юрак-қон томир касалликларининг кечишида психосоматик омилларнинг аҳамияти ўрганилди. Тадқиқот Самарқанд шаҳри поликлиникаларида 291 нафар бемор иштирокида ўтказилиб, беморлар касаллик давомийлигига қараб икки гуруҳга ажратилди. Клиник-инструментал текширувлар билан бир қаторда психоэмоционал ҳолат хавотир (Спилбергер–Ханнин шкаласи) ва депрессия (Цунга шкаласи) тестлари ёрдамида баҳоланди. Олинган натижаларга кўра, касаллик давомийлиги 5 йилдан ортиқ бўлган беморларда юқори даражадаги хавотир ва депрессив бузилишлар сезиларли даражада кўпроқ учради. Биринчи гуруҳда юқори хавотир 78,1 % беморда, депрессив бузилишлар эса 68,0 % ҳолатда аниқланди, иккинчи гуруҳда эса ушбу кўрсаткичлар мос равишда 42,9 % ва 38,4 % ни ташкил этди. Тадқиқот натижалари сурункали юрак-қон томир касалликларининг узоқ давом этиши психоэмоционал дистресснинг кучайиши билан боғлиқ эканини кўрсатади. Психосоматик бузилишлар юрак-қон томир касалликларининг клиник кечиши ва прогнозига салбий таъсир кўрсатади. Шу боис бундай беморларни даволашда комплекс ёндашув, жумладан психоэмоционал ҳолатни эрта аниқлаш ва коррекция қилиш муҳим аҳамият касб этади. Калит сўзлар: Юрак-қон томир касалликлари; сурункали юрак етишмовчилиги; психосоматика; хавотир; депрессия; сурункали стресс; психоэмоционал бузилишлар; артериал гипертензия.

Topics

Identifiers

Citations and references

Cited by 00 references