ВЕРТЕБРОГЕН ОҒРИҚ СИНДРОМИ КУЗАТИЛГАН БЕМОРЛАРДА ИЖТИМОИЙ ВА ГЕНДЕР-ПСИХОЛОГИК ОМИЛЛАР
Abstract
Резюме: Тадқиқотда ВБДР билан оғриган беморларда копинг стратегиялари (BSRI), ижтимоий масъулият ҳисси (SRQ), оғриқ шиддати (ВАШ), аффектив лабиллик (HADS-Anxiety), ижтимоий фаоллик (RNLI) ва дезадаптация (SRRS) гуруҳ ва жинс кесимида таҳлил қилинди. Аёлларда феминин тип ва эмоционал, пассив/эмпатик копинг устунлиги, эркакларда маскулин тип ва фаол, муаммони ҳал қилишга қаратилган копинг устунлиги қайд этилди. ВБДРнинг ўткирдан сурункали даврга ўтишида аёлларда ижтимоий дезадаптация ва аффектив лабиллик ортади, эркакларда кўрсаткичлар барқарор қолади. Андрогин тип ҳар икки жинсда барқарор бўлиб, мослашувчанликни таъминлайди. Ушбу натижалар ВБДРдаги жинсий-диморфик фарқлар, субектив оғриқ ва ижтимоий интеграция динамикасини акс эттиради. Калит сўзлар: BSRI, копинг стратегиялари, SRQ, VAS, HADS-Anxiety, RNLI, SRRS, жинсий фарқлар, психоэмоционал ҳолат, ижтимоий дезадаптация.