Skip to main content
Article

СУРУНКАЛИ БУЙРАК КАСАЛЛИГИДА АНЕМИЯНИ ЭРТА АНИҚЛАШ ВА ТЕМИР ПРЕПАРАТЛАРИ БИЛАН КОРРЕКЦИЯЛАШНИНГ КЛИНИК АҲАМИЯТИ

Гулихаё Шавкатовна СалимоваTuran University, Karshi, Uzbekistan
ABI

Abstract

Резюме. Сурункали буйрак касаллиги билан оғриган беморларда анемия энг кўп учрайдиган ва клиник аҳамиятга эга асоратлардан бири ҳисобланади. Ушбу ҳолат асосан эритропоез жараёнининг бузилиши, темир алмашинувидаги номутаносиблик ва сурункали яллиғланиш билан боғлиқ бўлиб, беморларнинг умумий аҳволи ва ҳаёт сифатига салбий таъсир кўрсатади. Анемияни эрта босқичда аниқлаш буйрак касаллигининг кечишини барқарорлаштириш ва асоратлар хавфини камайтиришда муҳим ўрин тутади. Мақолада сурункали буйрак касаллигида анемия ривожланишининг асосий механизмлари, лаборатор диагностиканинг аҳамияти ҳамда темир препаратлари ёрдамида олиб бориладиган коррексиянинг клиник самарадорлиги таҳлил қилинади. Темир етишмовчилигини ўз вақтида бартараф этиш гемоглобин даражасини барқарорлаштириш, юрак-қон томир юкламасини камайтириш ва даволаш натижаларини яхшилаш имконини бериши илмий асосда ёритилади. Калит сўзлар: сурункали буйрак касаллиги, анемия, темир етишмовчилиги, эрта диагностика, темир препаратлари, клиник самарадорлик.

Topics

Identifiers

Citations and references

Cited by 00 references