ЖИГАР ЭХИНОКОККОЗИДА ЭХИНОКОККЭКТОМИЯДАН КЕЙИНГИ ҚОЛДИҚ БЎШЛИҚНИ ПАРАЗИТЛАРГА ҚАРШИ ИШЛОВ БЕРИШ УСУЛЛАРИ
Abstract
Резюме. Жигар эхинококкозини жарроҳлик даволашда асоратлар ва рецидивларнинг юқори кўрсаткичлари қолдиқ бўшлиқни самарали зарарсизлантириш ва уни йўқ қилиш усулини тўғри танлашга боғлиқ. Шарҳда қолдиқ бўшлиқни кимёвий сколексоцид воситалар билан ишлов бериш, термик ва физик усуллар, ҳамда бўшлиқни йўқ қилишнинг реконструктив технологиялари таҳлил қилинди. Адабиётлар маълумотлари асосида турли усулларнинг клиник натижаларга таъсири ва хавф омиллари (кисталарнинг сони/ҳажми/локализацияси, билиар-кистоз алоқа, инфекцияланиш, беморнинг умумий ҳолати) умумлаштирилди. Қолдиқ бўшлиқни даволашда хавфсиз ва орган сақловчи усулларни индивидуал танлаш ҳамда комбинацияланган ёндашувларни қўллаш операциядан кейинги даврни яхшилашнинг муҳим шарти сифатида белгиланди. Калит сўзлар: жигар эхинококкози, эхинококкэктомия, қолдиқ бўшлиқ, антипаразитар ишлов, рецидив, асоратлар