БОЛАЛАР ВА ЎСМИРЛАРДА ТИЗЗА БЎҒИМИ АРТРОСКОПИЯСИ: ЗАМОНАВИЙ ЁНДАШУВЛАР, ДИАГНОСТИКА ВА ДАВОЛАШ ИМКОНИЯТЛАРИ
Abstract
Резюме. Болалар ва ўсмирларда тизза бўғими шикастланишлари ортопедия ва травматологиянинг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади. Замонавий шароитда артроскопия тизза бўғими ичи тузилмаларини аниқ диагностика қилиш ва минимал инвазив усулда самарали даволаш имконини берувчи «олтин стандарт» сифатида эътироф этилмоқда. Ушбу мақолада болалар ва ўсмирларда тизза бўғими артроскопиясининг клиник-диагностик аҳамияти, кўрсатмалар ва қарши кўрсатмалар, оптимал вақт масалалари, ёшга хос анатомик-морфологик хусусиятлар ҳамда сўнгги йиллардаги халқаро тадқиқотлар натижалари таҳлил қилинган. Шунингдек, артроскопиянинг менисклар, хочсимон бойламлар, гиалин тоғай ва синовиал бурмалар шикастланишларидаги роли кенг ёритилган. Калит сўзлар: тизза бўғими, болалар ортопедияси, артроскопия, мениск шикастланиши, минимал инвазив жарроҳлик.