ИШЕМИК ИНСУЛЬТНИНГ ЭРТА РЕАБИЛИТАЦИЯСИДА ФИТОТЕРАПИЯ – ИННОВАЦИЯ
Abstract
Резюме. Бизнинг кузатувимизда NIHSS шкаласи бўйича ўрта ва оғир даражадаги ишемик инсулт билан 68 бемор бўлиб, уларнинг ёши 53-78 ёшни ташкил этган, ўрта ёши эса 66,6±4,4 йошни ташкил этган. Улардан 30 нафарини эркаклар, 38 нафарини аёллар ташкил этди. Бир гуруҳ беморларга MLC 901 (NeuroAIDII) фитопрепарати тайинланган, иккинчи гуруҳ эса табиий маҳаллий препаратларни олган. Беморлар ишемик инсултнинг эрта тикланиш даврида 3 ой давомида дориларни қабул қилишган, кейинчалик беморлар 6 ой давомида кузатув олиб борилган. Тадқиқот натижалари MLC 901 (NeuroAIDII) фитопрепаратининг беморлардаги неврологик дефицитни камайтириши орқали юқори самарадорлигини кўрсатди. Калит сўзлар: ишемик инсулт, эрта тикланиш даври, фитотерапия, реабилитация, MLC 901 – NeuroAIDII.