ЯХШИ СИФАТЛИ РИНОСИНУСАЛ ЎСМАЛАРДА ЭШИТИШ БУЗИЛИШЛАРИНИНГ ПАТОГЕНЕТИК ХУСУСИЯТЛАРИ ВА МСКТ МАЪЛУМОТЛАРИНИНГ КЛИНИК АҲАМИЯТИ
Abstract
Резюме. Бурун, бурун ёндош бўшлиқлари ва бурун-ҳалқум соҳаларида жойлашган яхши сифатли ўсмаларнинг морфологик турлари, уларнинг МСКТ орқали аниқланиш хусусиятлари ҳамда эшитиш қобилиятига таъсир қилувчи клиник патогенетик омил сифатидаги аҳамияти таҳлил қилинган. Mouangue-Mbonjo ва ҳаммуаллифларининг 90,9% ҳолатда МСКТ натижалари гистопатология билан мос келиши тўғрисидаги хулосалари асосида, мазкур тадқиқотда ҳам ўсма локализaцияси ва турларини баҳолашда МСКТнинг самарадорлиги тасдиқланган. Тадқиқотда 101 нафар бемор (I ва II гуруҳлар) МСКТ ва клиник маълумотлар асосида баҳоланган. Улар орасида полиплар I гуруҳда эшитиш қобилияти бузилишининг асосий сабаби бўлиб қайд этилган бўлса, II гуруҳда васкуляр ва эпителий тузилишли ўсмалар (гемангиома, папиллома, фиброма) устунлик қилган. Калит сўзлар: бурун ёндош бўшлиқлари, бурун-ҳалқум, яхши сифатли ўсма, МСКТ, полип, эшитиш қобилияти бузилиши, гемангиома, папиллома, фиброма