КИМЁВИЙ АДДИКТИВ БУЗИЛИШЛАРДА КОГНИТИВ ФУНКЦИЯ ВА УНИНГ РЕАБИЛИТАЦИЯ САМАРАДОРЛИГИДАГИ АҲАМИЯТИ
Abstract
Резюме. Долзарблиги. Кимёвий аддиктив бузилишлар сурункали кечиши, юқори рецидив частотаси ҳамда когнитив ва психоэмоционал бузилишлар билан тавсифланиб, долзарб тиббий-ижтимоий муаммо ҳисобланади. Когнитив функциялар ҳолати реабилитация самарадорлигини баҳолашда муҳим аҳамиятга эга. Тадқиқот мақсади. КАБга чалинган беморларда когнитив функцияларни баҳолаш ва комплекс тиббий-ижтимоий реабилитация жараёнидаги ўзгаришлар асосида даволаш самарадорлигини аниқлаш. Материаллар ва усуллар. Тадқиқотда 140 нафар КАБли бемор иштирок этди: асосий гуруҳ (n=100) комплекс реабилитация, назорат гуруҳи (n=40) эса стандарт терапия олди. Когнитив функциялар реабилитациядан олдин ва кейин MoCA ва MMSE орқали баҳоланди (p<0,05). Натижалар. Асосий гуруҳда беморларнинг 60% да когнитив функциялар сезиларли, 28% да қисман яхшиланди. Назорат гуруҳида эса яхшиланиш чекланган бўлди. Асосий гуруҳда диққат, хотира ва фикрлаш кўрсаткичлари ишончли ўсишни намоён этди. Хулоса. Комплекс тиббий-ижтимоий реабилитация когнитив функцияларни яхшилаб, даволаш самарадорлигини оширади. Когнитив мониторинг ва индивидуаллаштирилган ёндашув КАБ реабилитациясининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Калит сўзлар: кимёвий аддиктив бузилишлар, когнитив функциялар, комплекс реабилитация.