АЙРИМ ПАТОЛОГИЯЛАРДА ИНГИЧКА ИЧАК ШИЛЛИҚ ҚАВАТИНИНГ ЭНДОКРИН ҲУЖАЙРАЛАРИ
Abstract
Резюме. Ичак шиллиқ қаватида патологик жараёнларнинг ривожланиши нафақат ичак шиллиқ қавати эпителийси эндокриноцитларидаги салбий ўзгаришлар, балки микроскопик ва ултраструктура даражасида намоён бўладиган мослашиш ҳодисаларининг ривожланиши билан ҳам тавсифланади. Биринчи ҳолда, регенерация ичак шиллиқ қавати эпителиясининг эндокрин ҳужайраларининг кўпайиши (бутун популяция ёки алоҳида турлар), камбиал ва кам дифференциаллашган ҳужайраларнинг пайдо бўлиши туфайли амалга оширилиши мумкин. Кўпинча ҳужайра даражасида регенератив жараёнларни белгилари эндокриноцитлар цитоплазмасидаги полисомалар сонининг кўпайиши, донадор эндоплазматик тўр найчаларининг кенгайиши, секреция жараёнларининг кучайиши, турли босқичларида гипертрофияланган Голжи комплекси секретор гранулаларнинг пайдо бўлиши, ҳужайра ядролари ядрочаси мембранасининг инвагинациялари шаклланишлари кузатилади. Калит сўзлар: Эпителий, панет ҳужайра, ўзак ҳужайралар, қадаҳсимон ҳужайралар, сўрувчи ҳужайралар, цлиндрсимон ҳужайралар, сероз қават, чамбар ичак, микроворсинка.