ЖИГАР ЭХИНОКОККОЗИНИНГ АСОРАТЛАНГАН ШАКЛЛАРИДА МИНИИНВАЗИВ ВИДЕОЭНДОСКОПИК ВА НАВИГАЦИОН-ПУНКЦИОН УСУЛЛАРНИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШИ
Abstract
Резюме. Миниинвазив усуллар гуруҳида операция вақти (87,4±12,3 дақиқа vs 142,6±18,7 дақиқа), қон йўқотиш (124,3±45,2 мл vs 386,7±92,4 мл), касалхонада бўлиш муддати (5,8±1,2 кун vs 12,4±2,8 кун) анъанавий усулга нисбатан сезиларли камроқ бўлди. Операциядан кейинги асоратлар частотаси: I гуруҳда 8,2%, II гуруҳда 10,3%, III гуруҳда 23,4% (p<0,05). Рецидив кўрсаткичи 3 йилда: миниинвазив усуллар – 3,8%, очиқ жарроҳлик – 8,6% (p<0,05). Навигацион тизимлар билан биргаликдаги пункцион усуллар юқори аниқликни (98,3%) таъминлади, қон томир структураларга шикаст етказиш хавфини 4,2 баробар камайтирди. Миниинвазив видеоэндоскопик ва навигацион-пункцион усуллар жигар эхинококкозининг асоратланган шаклларида хавфсиз ва самаралидир. Улар операциядан кейинги асоратлар ва рецидивлар частотасини камайтиради, беморларнинг тикланиш даврини қисқартиради. Калит сўзлар: жигар эхинококкози, асоратланган шаклар, видеолапароскопия, пункцион усуллар, навигация, миниинвазив жарроҳлик.