АЁЛЛАРДА РЕПРОДУКТИВ ЁШ ДАВРЛАРИДА ИММУН ВА ЦИТОКИН КЎРСАТКИЧЛАРИНИНГ ЎЗГАРИШ ХУСУСИЯТЛАРИ
Abstract
Резюме. Ушбу тадқиқотда аёлларда репродуктив тизимнинг турли босқичларида — менопаузадан олдин, менопауза ва постменопауза даврларида иммун тизим кўрсаткичларидаги ўзгаришлар таҳлил қилинди. Жами 90 нафар аёл текширилди (ҳар бир гуруҳда 30 нафардан). Қонда иммуноглобулинлар (IgA, IgM, IgG, IgE), яллиғланиш цитокинлари (IL-1β, IL-6, TNF-α), яллиғланишга қарши цитокинлар (IL-4, IL-10) ҳамда С-реактив оқсил миқдори аниқланди. Натижалар ёш ўтиши билан иммун тизимда яллиғланиш жараёнлари устунлик қилишини кўрсатди. Айниқса постменопауза даврида IL-6, TNF-α ва С-реактив оқсил даражалари ишончли ошган, IL-4 ва IL-10 эса пасайган. Бу ҳолат иммун қариш ва сурункали паст даражали яллиғланиш жараёнлари билан боғлиқ эканлиги аниқланди. Калит сўзлар: менопауза, постменопауза, менопаузадан олдин, иммун тизим, иммуноглобулинлар, цитокинлар, иммун қариш, яллиғланиш, IL-6, TNF-α, IL-10, С-реактив оқсил.