ЭПИЛЕПСИЯ БИЛАН ОҒРИГАН БЕМОРЛАР ҲАЁТ СИФАТИНИНГ КЛИНИК-ПСИХОЛОГИК ДЕТЕРМИНАНТЛАРИ: КОГНИТИВ БУЗИЛИШЛАР ВА ОРГАНИК ШАХСИЯТ БУЗИЛИШИ
Abstract
Резюме. Тадқиқот мақсади. Эпилепсия билан оғриган беморларда когнитив бузилишлар ва органик шахсият бузилишининг биргаликда кечиши ҳаёт сифати кўрсаткичларига қандай таъсир кўрсатишини баҳолаш. Материал ва усуллар. Тадқиқотга эпилепсия ташхиси қўйилган, ёши 18 дан 65 ёшгача бўлган, касаллик давомийлиги 5 йилдан 25 йилгача бўлган 80 нафар бемор киритилди. Асосий тадқиқот усули сифатида клиник-психопатологик текширув қўлланилди. Когнитив бузилишлар даражасини аниқлашда Mini–Mental State Examination (MMSE) тестидан фойдаланилди, беморларнинг ижтимоий фаоллик ва мослашув даражаси эса глобал функционирлашни баҳолаш клиник шкаласи (Global Assessment of Functioning — GAF) ёрдамида ўрганилди. Натижалар ва муҳокама. Когнитив бузилишлар фикрлаш, эътибор ва хотира функцияларининг зарарланиши билан намоён бўлиб, руҳий жараёнларнинг инертлиги, фикрлашнинг тугоподвижлиги, вязклиги ва ригидлиги, ақлий фаолият суръатининг секинлашиши, диққатни жамлаш қобилиятининг пасайиши, шунингдек, бевосита ва воситали хотиранинг бузилиши билан характерланди. Когнитив дефицитнинг ифодаланиш даражасига қараб енгил, ўртача ва оғир даражадаги когнитив бузилишларга эга бўлган беморлар гуруҳлари ажратилди. Хулосалар. Олинган натижалар когнитив бузилишларни комплекс тарзда баҳолаш эпилепсия натижасида шаклланадиган органик шахсият бузилишини ташхислашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади. Калит сўзлар: органик шахсият бузилиши, эпилепсия, когнитив бузилишлар, ҳаёт сифати.