АЁЛЛАРДА СЕМИЗЛИК ВА РЕПРОДУКТИВ САЛОМАТЛИК: ТАРҚАЛИШИ, ПАТОГЕНЕТИК ЖИҲАТЛАРИ ВА МУАММОНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ЙЎЛЛАРИ (АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ)
Abstract
Резюме. Мақолада репродуктив ёшдаги аёлларда ортиқча тана вазни, ва семизликнинг умумий ва регионал эпидемиологияси, ривожланишининг патофизиологик механизмлари ҳақида замонавий қарашлар баён қилинган. Шунингдек, ортиқча тана вазнининг аёллар репродуктив аъзолари касалликлари ривожланиши ва фертилликка таъсири бўйича сўнгги илмий манбаълар таҳлили келтирилган. Ортиқча вазн ва семизликни ташхислашда тана таркиби ўзгаришларини ҳисобга оладиган, касалликнинг кечиши ва прогнозига таъсири бўйича илмий манбаъларда чоп этилган мақолалар таҳлил қилинган. Замонавий илмий маълумотлар тизимли ўрганилган ва муаллифларнинг шахсий хулосалари баён этилган. Калит сўзлар: ортиқча тана вазни, тана таркиби, семизлик, тана вазни индекси, репродуктив саломатлик, фертиллик