ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА ЯШОВЧИ АЁЛЛАРДА ТУХУМДОН ЭПИТЕЛИАЛ ЎСМАЛАРИНИНГ ПАТОМОРФОЛОГИЯСИ
Abstract
Резюме. Тухумдон ўсмаларини асосий жихатлари бу турли ўсмаларни юзага келишида, асосан гормонал бузилишлар, сурункали дистресс синдром, эндометриоз, турмушга чиқмаслик, туғмаслик, сурункали яллиғланиш бошқа омиллар асосан тухумдон тўқимасида хавфли ва хавфсиз ўсмаларни юзага келишига олиб келади. Шулардан энг кўп учрайдиган юза эпителиал стромал ўсмалар хисобланади. Энг кўп таъсирланадиган хужайралар бу тухумдонни қопловчи юза эпителийлар хисобланиб, улар келиб чиқиши бўйича полипатент эпителиал хужайралар бўлиб, метаплазия ва дисплазияда тез трансформацияланувчи лабил хужайралар туркумига киради. Хоразм вилояти аёлларда асосан 35-49 ёшлиларда сурункали яллиғланиш ва гормонал бузилишларда кўп учраши келтирилган. Калит сўзлар: тухумдон, юза эпителий хужайралар, ўсма, метаплазия, дисплазия.