БРОНХ ВА АЛВЕОЛАЛАРНИНГ МОРФОЛОГИК ТУЗИЛИШИ ВА ЭКОЛОГИК ОМИЛЛАР ТАЪСИРИ
Abstract
Резюме. Мазкур тадқиқот 25–55 ёш оралиғидаги 80 нафар бемор мисолида бронх ва алвеолаларнинг морфологик хусусиятларини экологик омиллар таъсири билан боғлиқ ҳолда ўрганишга қаратилди. Иштирокчилар яшаш ҳудудининг экологик юклама даражасига кўра икки гуруҳга ажратилди. Тадқиқот жараёнида клиник текширув, спирометрия, юқори аниқликдаги компютер томографияси, бронхоалвеоляр лаваж ва гистологик таҳлиллар қўлланилди. Натижалар экологик жиҳатдан ифлос ҳудудларда яшовчи шахсларда бронх девори қалинлашуви, алвеоляр септаларнинг фиброз ўзгаришлари, яллиғланиш инфилтрациясининг ортиши ҳамда спирометрик кўрсаткичларнинг пасайишини кўрсатди. Ушбу ўзгаришлар нафас етишмовчилиги ва сурункали респиратор патологиялар ривожланишига замин яратади. Тадқиқот экологик омилларни камайтириш ва эрта диагностика чораларини кучайтириш зарурлигини асослайди. Калит сўзлар: бронх, алвеола, морфология, экологик омиллар, фиброз, яллиғланиш, спирометрия, респиратор тизим, газ алмашинуви, атроф-муҳит.