СУРУНКАЛИ ГЕМОРРОЙ ВА АНАЛ ЁРИҚ БИРГАЛИКДА КЕЧГАНДА ЖАРРОҲЛИК ДАВОЛАШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Abstract
Резюме. Мазкур тадқиқот сурункали геморрой III–IV стадиясини сурункали анал ёриқ билан биргаликда жарроҳлик йўли билан даволашни такомиллаштиришга бағишланган. Тадқиқотга 2021–2025 йиллар давомида Самарқанд ДТУ клиникаси проктология бўлими ҳамда «Доктор О» клиникасида даволанган 132 нафар бемор киритилди. Беморлар икки гуруҳга бўлинди: назорат гуруҳи (n=65) — Миллиган–Морган усулидаги ёпиқ геморроидэктомия, анал ёриқни ёпиқ қолдириб кесиш ва ён тери ости сфинктеротомия; асосий гуруҳ (n=67) — такомиллаштирилган методика: анал жомни горизонтал томонга кериш, геморроидал тугунларни кесиш, ёриқни кесиб яrani кўндаланг тикиш. Натижалар кўрсатдики, асосий гуруҳда кучли оғриқ синдроми 71,5% дан 41,5% гача, ертами асоратлар эса 3 мартадан зиёд камайди. Узоқ муддатли кузатувда анал сфинктер етишмовчилиги 9,2% дан 2,6% гача, стриктура 7,8% дан 2,6% гача тушди, анал ёриқ рецидиви кузатилмади. Калит сўзлар: сурункали геморрой, анал ёриқ, геморроидэктомия, сфинктеротомия, такомиллаштирилган методика, проктология, жарроҳлик даволаш.