КИМЁВИЙ ТАРКИБИ ФАРҚЛАНУВЧИ СУВЛАР ТАЪСИРИДА УРУҒДОН МОРФОЛОГИЯСИНИНГ БУЗИЛИШЛАРИНИ БИОСТИМУЛЯТОР ЁРДАМИДА КОРРЕКЦИЯ ҚИЛИШ ИМКОНИЯТЛАРИ
Abstract
Резюме. Мазкур тадқиқот кимёвий таркиби фарқланувчи ичимлик сувларининг уруғдон тўқимасига таъсири ҳамда юзага келадиган морфологик ўзгаришларни биостимулатор ёрдамида коррекция қилиш имкониятларини экспериментал шароитда ўрганишга бағишланган. Тадқиқот объекти сифатида лаборатория оқ зотсиз эркак каламушлар танлаб олиниб, улар турли кимёвий таркибли сувлар билан таъминланди. Эксперимент давомида уруғдон тўқимасининг гистологик ва морфометрик кўрсаткичлари ўрганилди. Бурама найчалар диаметри, сперматоген эпителий қалинлиги ҳамда интерстициал тўқима ҳолати баҳоланди. Шунингдек, тажриба гуруҳларида уруғдон тўқимасида юзага келган структуравий ўзгаришларни бартараф этиш мақсадида биостимулатор қўлланилди. Олинган натижалар кимёвий таркиби ўзгарувчи сувлар таъсирида уруғдон тўқимасида дегенератив ўзгаришлар юзага келишини кўрсатди. Биостимулятор қўлланилганда эса сперматоген эпителий тузилишининг қисман тикланиши ҳамда бурама найчалар морфометрик кўрсаткичларининг яхшиланиши кузатилди. Тадқиқот натижалари эркак репродуктив тизимига экологик омилларнинг таъсирини баҳолаш ҳамда репродуктив саломатликни сақлашда биостимуляторлардан фойдаланиш имкониятларини илмий асослашга хизмат қилади. Калит сўзлар: уруғдон, морфология, биостимулатор, ичимлик суви, кимёвий таркиб, сперматогенез, экспериментал тадқиқот.