Skip to main content
Article

МУДДАТИДАН ОЛДИНГИ ТУҒРУҚЛАРНИНГ ГEСТАЦИОН ЁШ БЎЙИЧА ТАРҚАЛИШИ ВА НEОНАТАЛ ХАВФ ОМИЛЛАРИНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ

Гулойим Саттаровна АвезоваTashkent State Medical University, Tashkent, UzbekistanШохиста Маматсодиковна ИбрагимоваUrgench State Medical Institute, Urgench, Uzbekistan
ABI

Abstract

Резюме. Ушбу тадқиқотда Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиалининг 12 ойлик статистик маълумотлари асосида муддатидан олдинги туғруқларнинг гестацион ёш бўйича тарқалиши ҳамда улар билан боғлиқ неонатал хавф омиллари комплекс таҳлил қилинди. Тадқиқот давомида туғруқлар гестацион ёшга кўра жуда эрта (22–27 ҳафта), эрта (28–32 ҳафта) ва кеч муддатидан олдинги (33–37 ҳафта) гуруҳларга ажратилиб, ҳар бир гуруҳда неонатал асоратлар ривожланиш даражаси баҳоланди. Олинган натижаларга кўра, туғруқларнинг асосий қисмини муддатдаги туғруқлар ташкил этган бўлса-да, муддатидан олдинги туғруқлар улуши ҳам сезиларли даражада сақланиб қолганлиги аниқланди. Муддатидан олдинги туғруқлар орасида айниқса 33–37 ҳафталик гестацион ёшдаги туғруқлар устунлик қилди. Шу билан бирга, жуда эрта ва эрта туғруқлар нисбатан кам учраган бўлишига қарамасдан, улар неонатал касалланиш ва ўлим кўрсаткичларининг юқорилиги билан характерланиб, юқори хавфли гуруҳ сифатида баҳоланди. Муддатидан олдин туғилган чақалоқларда неонатал адаптация жараёнининг секинлашуви, узоқ муддатли стационар даволанишга эҳтиёж ва интенсив терапия бўлимига ётқизилиш ҳолатлари ҳам юқори даражада қайд этилди. Тадқиқот натижалари муддатидан олдинги туғруқларни эрта аниқлаш, ҳомиладорлик даврида хавф омилларини ўз вақтида бартараф этиш ҳамда неонатал асоратларнинг олдини олишга қаратилган профилактик чораларни такомиллаштириш зарурлигини кўрсатади. Ушбу маълумотлар перинатал ёрдам сифатини ошириш, неонатал касалланиш ва ўлим кўрсаткичларини камайтиришда муҳим аҳамиятга эга. Калит сўзлар: муддатидан олдинги туғруқ, гестацион ёш, неонатал хавф

Topics

Identifiers

Citations and references

Cited by 00 references