Skip to main content
Article

ГЛИЗИМЕД ФИТОКОМПОЗИЦИЯСИНИНГ ГИПОКСИЯ КЕЧИШИГА ТАЪСИРИНИ АНИҚЛАШ

Юлдуз Аллабергановна КурбанниёзоваUrgench State Medical Institute, Urgench, Uzbekistan
ABI

Abstract

Резюме. Доривор ўсимликлардан тайёрланган кам захарли ва юқори фармакотерапевтик самарага эга бўлган дори препаратларини аниқлаш. Доривор ўсимликлар экстрактлари йиғиндиси шартли равишда глизимед деб номланган. Глизимеднинг гипоксиянинг турли моделлари чақирилган лаборатория ҳайвонларида антигипоксант хусусияти ўрганилган. Гемик ва гипобарик гипоксия чақиришдан бир кун ва бир соат олдин экспериментал гуруҳ ҳайвонларига металл зондли шприц (тўмтоқ учли игна) ёрдамида глизимеднинг сувли эритмаси мос равишда 10, 25 ва 50 мг/кг, пирацетам- 100 мг/кг ва фитин - 200 мг/кг дозада меъда ичига юборилди. Тажрибада назорат билан солиштирилганда сичқонларнинг умр кўриш давомийлиги препаратнинг антигипоксик фаоллиги мезони сифатида қабул қилинди.Гипоксия моделларида глизимед таъсири остида сичқонларнинг умр кўриш давомийлиги назорат гуруҳига билан солиштирилганда статистик жиҳатдан сезиларли даражада ошиши аниқланди . Калит сўзлар: гипоксия, глизимед, гипобарик гипоксия, гемик гипоксия, тадқиқот хайвонлари.

Topics

Identifiers

Citations and references

Cited by 00 references