ПРОПОЛИС БИЛАН БИРГАЛИКДА ҚЎЛЛАНГАНДА АНТИХЕЛИКОБАКТЕР ФАРМАКОТЕРАПИЯСИНИНГ САМАРАДОРЛИГИ
Abstract
Резюме. Энг кўп учрайдиган ички аъзолар касалликларидан бири бўлиб, жиддий асоратларни келтириб чиқариши ва инсон ҳаётига хавф туғдириши мумкин бўлган касаллик — ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак яраси ҳисобланади. Прополис — асаларилар (асаларилар оиласига мансуб)лар ҳаёт фаолияти натижасида ҳосил бўладиган табиий маҳсулот бўлиб, катта тиббий аҳамиятга эга. У антибактериал, замбуруғларга қарши, вирусларга қарши, антиоксидант, яллиғланишга қарши, оғриқ қолдирувчи, иммунитетни рағбатлантирувчи ҳамда тўқималар регенерациясини кучайтирувчи таъсирларга эга. Уни яра касаллиғини даволашда анъанавий уч компонентли антихеликобактер терапия таркибида қўлланади. Калит сўзлар: ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яра касаллиги, уч компонентли антихеликобактер терапия, прополисни қўллаш самарадорлиги.