МУРАККАБ ТИШ ЭКСТРАКЦИЯСИ ЎТКАЗИЛГАНДА ЯЛЛИҒЛАНИШЛИ АСОРАТЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ ВА ДАВОСИНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШ
Abstract
Резюме. Мураккаб тиш экстракциясидан кейинги яллиғланишли асоратлар амбулатор жарроҳлик стоматологиясининг долзарб муаммоларидан биридир. Турли тадқиқотлар маълумотларига кўра, постекстраксион яллиғланишли асоратлар частотаси аралашувнинг мураккаблигига, беморнинг соматик ҳолатига ва қўлланиладиган профилактика протоколларига қараб 5 фоиздан 30 фоизгача ўзгариб туради. Олинган тиш ўрнидаги альвеолитлар, периоститлар, флегмоналар ва остеомиелитлар нафақат беморларнинг ҳаёт сифатини сезиларли даражада ёмонлаштиради, балки қўшимча антибактериал терапия курсларини, жарроҳлик санациясини ўтказишни талаб қилади ва реабилитация муддатини узайтиради. Калит сўзлар: мураккаб тиш экстракцияси, яллиғланишли асоратлар, альвеолит, постэкстраксион давр, антибактериал профилактика, антисептик ишлов бериш, маҳаллий анестезия, жарроҳлик стоматологияси, тиш ўрни, реабилитация.