БОШ МИЯ ГЛИОМАЛАРИНИ МАГНИТ-РЕЗОНАНС ТОМОГРАФИЯ АСОСИДА ДИАГНОСТИКА ҚИЛИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ ЖИҲАТЛАРИ ВА СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ РОЛИ
Abstract
Резюме. Бош мия глиомалари марказий нерв тизимининг энг кўп учрайдиган бирламчи ўсмаларидан бири бўлиб, юқори ногиронлик ва ўлим кўрсаткичлари билан тавсифланади. Уларни эрта ва аниқ диагностика қилиш касаллик прогнозини яхшилашда муҳим аҳамиятга эга. Магнит-резонанс томография (МРТ) глиомаларни аниқлаш ва дифференциал ташхис қўйишда етакчи тасвирлаш усули ҳисобланади. Сўнгги йилларда сунъий интеллект асосидаги алгоритмлар МРТ тасвирларини таҳлил қилишда кенг қўлланилиб, ўсмаларни сегментация қилиш, малигнлик даражасини аниқлаш ва даволаш самарадорлигини баҳолаш имконини бермоқда. Мазкур мақоланинг мақсади бош мия глиомаларини МРТ асосида диагностика қилишнинг замонавий жиҳатларини таҳлил қилиш ҳамда сунъий интеллект технологияларининг радиологиядаги аҳамиятини ёритишдан иборат. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, МРТ ва сунъий интеллект интеграцияси диагностика аниқлигини ошириш ва клиник қарор қабул қилиш жараёнини оптималлаштириш имконини беради. Калит сўзлар: бош мия глиомаси, МРТ, нейроонкология, магнит-резонанс томография, сунъий интеллект, радиология, диагностика, сегментация.