ҚОЗОҒИСТОНДА ВАЛЮТА СИЁСАТИ, РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАР ВА ТАҲЛИЛИ
Abstract
Ушбу мақолада Қозоғистон Республикасида валюта сиёсатининг шаклланиши, ривожланиш босқичлари, қўлланилган инструментлар ва уларнинг самарадорлиги таҳлил қилинган. Миллий валюта – тенгенинг жорий этилиши, бошқариладиган алмашув курси, 1999 йилда эркин сузиб юрувчи валюта тизимига ўтиш, 2009 ва 2014 йиллардаги девальвация жараёнлари, 2015 йилдан инфляцион таргетлаш ва эркин сузувчи курс режимига ўтишнинг институционал асослари ёритилган. Шунингдек, ташқи шоклар, айниқса нефть нархлари динамикаси, Россия иқтисодиётидаги ўзгаришлар ва глобал молиявий беқарорликнинг Қозоғистон валюта сиёсатига таъсири таҳлил этилган. Миллий банк томонидан молиявий барқарорликни таъминлаш, долларлашувни пасайтириш ва инфляцияни назорат қилишга қаратилган чора-тадбирларнинг мазмун-моҳияти очиб берилган.
Not yet translated