УЧ ШОХЛИ НЕРВДАГИ НЕЙРОЖАРРОҲЛИК АРАЛАШУВЛАРИДАН КЕЙИНГИ КЎНГИЛ АЙНИШИ ВА ҚУСИШ ПРОФИЛАКТИКАСИНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШ
Abstract
Резюме. Операциядан кейинги кўнгил айниши ва қусиш (ОКАҚ) анестезиология амалиётида, айниқса нейрожарроҳлик аралашувлари, жумладан, уч шохли нерв операциялари чоғида энг кўп учрайдиган ва клиник аҳамиятга эга бўлган асоратлардан бири бўлиб қолмоқда. Ушбу тоифадаги беморларда ОКАҚ учраш частотаси 50–70% га етади, бу эса нейрофизиологиянинг ўзига хос жиҳатлари, хусусан, тригеминал афферентлар, хеморецептор триггер зонаси ва вагал механизмлар фаоллашуви билан боғлиқдир. Ингаляцион анестетиклар ва опиоидлардан фойдаланиш, шунингдек, операция давомийлиги каби анестезиологик омиллар ҳам қўшимча роль ўйнайди. ОКАҚ патогенези кўп омилли хусусиятга эга бўлиб, марказий, периферик ва фармакологик механизмларнинг ўзаро таъсирини ўз ичига олади, бу эса ушбу асорат профилактикасига комплекс ёндашувни талаб этади. Замонавий тадқиқотлар пропофолга асосланган тотал вена ичи анестезияси (ТВИА) ҳамда комбинацияланган антиэметик терапия қўлланилиши ОКАҚ учраш частотаси ва яққоллигини сезиларли даражада камайтиришини кўрсатмоқда. Калит сўзлар: ОКАҚ, уч шохли нерв, нейрожарроҳлик, анестезия, профилактика