ЮҚОРИ НАФАС ЙЎЛЛАРИНИНГ ИНФЕКЦИОН ЗАРАРЛАНИШЛАРИНИ ПЕДИАТРИЯ АМАЛИЁТИДА ДАВОЛАШ
Abstract
Резюме. Мақолада болаларда юқори нафас йўлларининг инфекцион касалликларини даволаш ва иммунореабилитация қилишда комплекс ёндашувни қўллаш асослаб берилган. 32 нафар беморда Тонзилгон® Н фитопрепаратини қўллаш самарадорлиги таҳлил қилинди. Препаратнинг кенг фармакологик таъсири унинг кўп компонентли ўсимлик таркиби билан изоҳланади. У макрофаглар ва гранулоцитларнинг фагоцитар фаоллигини оширишга ёрдам беради, бу эса патоген микроорганизмларни йўқ қилиш (элиминация) жараёнини тезлаштиради. Олинган натижалар илмий адабиётларда келтирилган бошқа тадқиқотлар маълумотлари билан мос келади. Болаларда оғиз-ҳалқумнинг яллиғланиш касалликларини даволашда ўсимлик асосидаги доривор препаратни ўз ичига олган комплекс ёндашув яллиғланиш жараёнининг кечишига ижобий таъсир кўрсатади ҳамда организм резистентлигини оширишга ёрдам беради. Калит сўзлар: болалар, иммуномодуляторлар, фитопрепаратлар, инфекцион зарарланишлар, А гуруҳи β-гемолитик стрептококк, Chlamydophila pneumoniae, Mycoplasma pneumoniae.