DOI ЎЗБЕКИСТОННИНГ МАРКАЗИЙ ВИЛОЯТЛАРИДАГИ ТЕРИ ЛЕЙШМАНИОЗИ БЎЛГАН БЕМОРЛАРДА ЦИТОКИНЛАР ДАРАЖАСИДАГИ ЎЗГАРИШЛАР ТАҲЛИЛИ
Abstract
Резюме. Ўзбекистоннинг марказий ҳудудларида (Самарқанд, Қашқадарё ва Жиззах вилоятлари) тери лейшманиози (ТЛ) билан касалланган беморларда иммунологик мувозанатни ва яллиғланишга қарши цитокинлар даражасини баҳоланди ва ТЛ билан касалланган беморларда цитокинлар даражаси соғлом шахсларга нисбатан сезиларли даражада юқори эканлиги аниқланди. Хусусан, ИЛ-1 даражаси 14 баробар (87,4 пг/мл), ИЛ-6 эса 17 баробардан ортиқ (56,9 пг/мл) ошган бўлиб, бу кучли про-яллиғланиш реакциясини ифодалайди. Шунингдек, Th2 типидаги иммун жавоб маркерларидан бири бўлган ИЛ-4 даражасининг 5–6 баробар (41,8 пг/мл) ошиши касалликнинг сурункали кечиши ва ҳужайравий иммунитетнинг етарли эмаслигидан далолат беради. Калит сўзлар: Тери лейшманиози, цитокинлар, интерлейкин-1, интерлейкин-4, интерлейкин-6, иммун жавоб, яллиғланиш.