СУРУНКАЛИ HDV-ИНФЕКЦИЯСИ ФОНИ РИВОЖЛАНГАН ЖИГАР СТЕАТОЗИДА ДИЕТАЛИ МОДИФИКАЦИЯЛАР ВА КЛИНИК-БИОКИМЁВИЙ НАТИЖАЛАР
Abstract
Резюме. Сўнгги йилларда сурункали вирусли гепатитлар фонида жигар стеатози метаболик бузилишлар, липид алмашинуви ўзгаришлари ва адипокинлар дисбаланси билан боғлиқ ҳолда кўп учрамоқда. Шу сабабли диетотерапиянинг аҳамиятини ўрганиш муҳим ҳисобланади. Тадқиқот мақсади — сурункали HDV-инфекцияси фонида ривожланган жигар стеатозида ўсимлик оқсилларига асосланган диетали модификацияларнинг клиник ва биокимёвий кўрсаткичларга таъсирини баҳолаш. Материал ва усуллар. 2024–2026 йилларда 326 нафар сурункали HDV-инфекцияси билан касалланган бемор кузатилди. Жигар стеатози аниқланган 67 нафар беморлар асосий (махсус диета буюрилди) ва қиёсий (умумбелгиланган овқатланиш) гуруҳларга. Жигар стеатози аниқланмаган аёллар эса назорат I (махсус диета буюрилди) ва назорат II (умумбелгиланган овқатланиш) гуруҳларига ажратилди. Беморларда 1-, 45- ва 90-кунларда адипонектин, липид профили ва жигар ферментлари ўрганилди. Натижаларга кўра, жигар стеатози аниқланган беморларда адипонектин даражаси ишонарли равишда паст, ПЗЛП ва жигар ферментлари юқори, ЮЗЛП эса паст эканлиги аниқланди. 90 кунлик диета фонида адипонектин ошиши, липид профилининг яхшиланиши ҳамда АЛТ ва АСТ камайиши кузатилди. Хулоса қилиб айтганда, ўсимлик оқсилларига асосланган диета сурункали HDV-инфекцияси фонида жигар стеатози бўлган беморларда метаболик кўрсаткичларни яхшилашда ҳамда ривожланишини олдини олишда самарали қўшимча усул бўлиши мумкин. Калит сўзлар: сурункали HDV-инфекцияси, жигар стеатози, адипонектин, липид профили, диетотерапия, ўсимлик оқсиллари, АЛТ, АСТ.