Skip to main content
Article

МАРКАЗИЙ АСАБ ТИЗИМИНИНГ ПЕРИНАТАЛ ШИКАСТЛАНИШИ ОҚИБАТЛАРИ ФОНИДА БА БИЛАН ОҒРИГАН БОЛАЛАРНИ ДАВОЛАШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Сарвиноз Хайдаржановна ХайдароваSamarkand State Medical University, Samarkand, UzbekistanПаригул Фархот қизи ОртиқоваSamarkand State Medical University, Samarkand, Uzbekistan
ABI

Abstract

Резюме. Дунёда даволаш ва реабилитация тадбирларини оптималлаштириш орқали бронхиал астма билан касалланган болаларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган кенг қамровли илмий тадқиқотларга алоҳида эътибор берилмоқда. Бу борада хавф омилларини, касаллик шаклланишининг патогенетик механизмларини, ирсий мойилликни ўрганиш ва ёндош патологияни, шу жумладан марказий асаб тизимининг перинатал шикастланишини ҳисобга олган ҳолда касаллик кечишининг оғирлигини башорат қилиш моделларини яратиш бўйича қатор илмий изланишлар олиб борилмоқда. Сўнгги тадқиқотлар натижасида олимларнинг эътибори нафақат бронхиал астма этиологияси ва патогенези, частотаси ва клиник белгиларининг хилма-хиллигига, балки даволаш ва реабилитация самарадорлигининг муҳим таркибий қисми бўлган психоневрологик жиҳатларга ҳам қаратилмоқда. Ушбу тоифадаги беморларнинг динамик мониторинги, коморбид фон билан кечувчи асосий касалликнинг прогнозига таъсирига алоҳида эътибор берилмоқда. Калит сўзлар: бронхиал астма, перенатал шикастланиш, коморбид фон, марказий асаб

Topics

Identifiers

Citations and references

Cited by 00 references