РЕПРОДУКТИВ ЁШДАГИ АЁЛЛАРДА АДЕНОМИОЗНИНГ ЭРТА ДИАГНОСТИКАСИДА КОМПРЕССИОН ЭЛАСТОГРАФИЯ УСУЛИНИНГ САМАРАДОРЛИГИ
Abstract
Резюме. Мақсад. Репродуктив ёшдаги аёлларда аденомиознинг эрта диагностикасида компрессион эластография усулининг самарадорлигини баҳолаш ва анъанавий ультратовуш текшируви (УТТ) билан солиштирма таҳлилини ўтказиш. Материал ва усуллар. Тадқиқотга жами 68 нафар репродуктив ёшдаги (20–45 ёш) аёл жалб этилди. Беморлар 2 та гуруҳга бўлинди: I гуруҳ (асосий, n=33) — комплекс даволаш (стандарт терапия + иммунодепрессантлар + магнитотерапия + компрессион эластография назорати) олган аёллар; II гуруҳ (таққослаш, n=38) — стандарт даволаш олган аёллар. Барча беморларда трансвагинал УТТ, компрессион эластография (Strain Ratio ҳисоблаш билан) ва МРТ текшируви ўтказилди. Натижалар. Компрессион эластография усулининг аденомиоз I–II даражасини аниқлашдаги сезгирлиги 89,4%, ўзига хослиги 92,1%, аниқлиги 90,7% ни ташкил этди. Анъанавий УТТ учун бу кўрсаткичлар мос равишда 72,5%, 78,3% ва 75,4% бўлди. УТТ ва эластографиянинг биргаликда қўлланилиши ташхис сезгирлигини 95,8% гача оширди. Strain Ratio кўрсаткичи аденомиоз I даражасида 2,34±0,28, II даражасида 3,87±0,41 ни ташкил этиб, нормадаги 1,05±0,15 дан статистик жиҳатдан сезиларли фарқланди (p<0,01). Хулоса. Компрессион эластография репродуктив ёшдаги аёлларда аденомиознинг эрта ва аниқ диагностикасида юқори самарадорликка эга усул бўлиб, анъанавий УТТ билан биргаликда қўлланилганда ташхис аниқлигини сезиларли оширади. Калит сўзлар: аденомиоз, компрессион эластография, Strain Ratio, ультратовуш текшируви, репродуктив ёш, эрта диагностика, магнитотерапия, иммунодепрессантлар.