ТУҒМА ЮРАК НУҚСОНЛАРИНИ СЕКЦИОН ТАҲЛИЛ ОРҚАЛИ АНИҚЛАШ, УЛАРНИНГ УЧРАШ ЧАСТОТАСИ ВА МОРФОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИНИ ТАХЛИЛ ҚИЛИШ
Abstract
Резюме. Туғма юрак нуқсонлари перинатал ва чақалоқлар ўлимининг етакчи сабабларидан бири бўлиб, туғма ривожланиш аномалиялари таркибида муҳим ўрин тутади. Клиник-инструментал диагностиканинг муваффақиятларига қарамай, аутопсия текшируви туғма юрак нуқсонларини текшириш ва ёндош патоморфологик ўзгаришлар даражасини баҳолашнинг "олтин стандарти" бўлиб қолмоқда. Ушбу ишда туғма юрак нуқсонларининг учраш частотасини аниқлаш ва аутопсия текшируви маълумотлари асосида миокард, клапан аппарати ва магистрал қон томирлардаги морфологик ўзгаришларни таҳлил қилиш натижалари келтирилган. Аутопсия таҳлили туғма юрак нуқсонларининг тузилишини объектив баҳолашга, уларнинг нохуш кечиш механизмларини аниқлашга ва ўлимнинг бевосита сабабларини аниқлашга имкон беради. Калит сўзлар: туғма юрак нуқсонлари; аутопсия; патоморфология; миокард; гемодинамик бузилишлар; перинатал ўлим; морфологик диагностика.