ГИПЕРОКСИЯНИНГ ОРГАНИЗМГА ТОКСИК ТАЪСИРИ
Abstract
Резюме. Гипероксия — клиник амалиётда кенг қўлланиладиган кислород терапиясининг муҳим, аммо хавфли жиҳатларидан бири бўлиб, интенсив терапия бўлимларида беморларнинг 60–80% ида қўлланилади ва назоратсиз ҳолатларда ўлим хавфини ошириши аниқланган. Юқори кислород консентратсияси реактив кислород турлари (РОС) ортишига олиб келиб, оксидловчи стресс, липид пероксидланиши, ДНК шикастланиши ва митохондриал дисфунктсияни келтириб чиқаради. Клиник кузатувларга кўра, узоқ муддатли гипероксия ўткир респиратор дистресс синдроми ривожланиш хавфини 1,5–2 баравар оширади ҳамда юрак-қон томир асоратлари, шу жумладан аритмия ва миокард ишемияси билан боғлиқ. Шунингдек, иммун дисфункция ва тизимли яллиғланиш реакциялари сепсис ва орган етишмовчилиги ривожланишига ҳисса қўшади. Замонавий клиник маълумотлар кислород терапиясини индивидуал мониторинг асосида, минимал самарали дозада қўллаш ва антиоксидант ёндашувларни интегратсиялаш зарурлигини кўрсатади. Калит сўзлар: гипероксия, РОС, оксидловчи стресс, кислород терапияси.