ХИРУРГИК СТОМАТОЛОГИЯДА ЗАМОНАВИЙ ДИАГНОСТИКА УСУЛЛАРИНИНГ РОЛИ ВА АҲАМИЯТИ
Abstract
Резюме. Мақолада хирургик стоматологияда диагностика жараёнида замонавий текширув усулларининг роли таҳлил қилинади. Яқинги йилларда рақамли технологиялар, уч ўлчамли компьютер томографияси (CБCТ), 3D тасвирлаш ва дигитал сканерлаш каби инновацион усуллар клиник ташхиснинг аниқлигини ошириш, жарроҳлик аралашувни олдиндан режалаштириш ва даволаш самарадорлигини ошириш имконини яратганлиги кўрсатилади. Мақола клиник, радиологик, инструментал ва лаборатор текширувларни комплекс қўллаш орқали ташхис аниқлигини ошириш ва беморнинг индивидуал хусусиятларига мос даволаш стратегиясини ишлаб чиқишнинг аҳамиятини таъкидлайди. Шу билан бирга, замонавий диагностика усулларининг бемор ҳаёт сифати ва даволаш натижаларини яхшилашдаги роли батафсил ёритилган. Калит сўзлар: хирургик стоматология, диагностика, CBCT, 3D тасвирлаш, рақамли сканерлаш, жағ-юз соҳасидаги патологиялар, индивидуал даволаш стратегияси.