ОҚКАРРАК ЎСИМЛИГИ ВА УНИНГ САРАТОН КАСАЛЛИКЛАРИДА ТЎҚИМАЛАРНИ ПРОЛИФЕРАЦИЯСИДАГИ РОЛИ
Abstract
Резюме. Доривор ўсимликлар кенг таъсир доирага эга бўлиб, у ер юзида жуда кенг тарқалган (Космополит) ўсимликлар турига киради, айрим минтақаларга хос эндемиклар ва маданий ўсимликлар қаторига ҳам киритилади. Оқкаррак ўсимлиги (Onopordum acanthium) рудерал хусусиятга эга ўсимликлар каби ўсиб ривожланади. Халқ табобатида оқкаррак ўсимлиги яллиғланишга қарши, кардиотоник ва саратон касалликларга қарши хусусиятлари билан машҳур ҳисобланади. Оқкаррак ўсимлигининг географик тарқалиши, ўсиш муҳити, кимёвий таркиби ва терапевтик фаоллиги ҳақидаги адабиётларни кўриб чиқиш орқали аниқланган маълумотлар бу ўсимликни янада кенг доирада ўрганиш истиқболли эканлигини кўрсатди. Калит сўзлар: доривор ўсимлик, оқкаррак, базал қисми, тож барглари, аммоний тузлари, экстракт.