ЭСКИ НИСО – ПАРФИЁНИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИНГ МАНБАВИЙ АҲАМИЯТИ
Abstract
Ушбу мақолада Эски Нисо (Туркманистон) ҳудудидан топилган Парфия давлатининг милоддан аввалги II-I асрларга оид хўжалиги, ҳудудий-маъмурий тузилиши ва бошқарув тизими, маънавий ҳаёти ҳақида маълумот берувчи фавқулодда муҳим ҳужжатлар архивининг тарихий манбашунослик аҳамияти ҳақида фикр юритилади. Мақолада ҳужжатларнинг дипломатик формуляр хусусиятлари, улардаги ёзув масаласига тавсиф берилади. Ҳужжатларнинг мазмун доирасидан келиб чиқиб, маҳсулот билан тўланадиган солиқ сиёсати ҳақида фикр билдирилади. Муаллифлар ушбу ҳужжатларнинг илк илмий нашрини амалга оширган олимлар (М.М.Дьяконов, И.М.Дьяконов, В.А.Лившиц, И.Н.Винников, Я.Харматта) фикрларига таяниш билан баробар масаланинг манбашунослигига доир ўзларининг фикр-мулоҳазаларини ҳам ўртага қўядилар.
Not yet translated