Skip to main content
Article

КАНЦЕРОГЕН МОДДАЛАРНИНГ ОРГАНИЗМГА ТАЪСИРИ ВА САРАТОН КАСАЛЛИГИНИ КЕЛИБ ЧИҚИШИДАГИ РОЛИ

Джурабек Амруллоевич АбдурахмоновBukhara State Medical Institute named after Abu Ali ibn Sino, Bukhara, UzbekistanЖуръат Джуракулович БахроновBukhara State Medical Institute named after Abu Ali ibn Sino, Bukhara, Uzbekistan
ABI

Abstract

Резюме. Онкология олдида турган вазифаларнинг мураккаблиги ва ҳаётда учраб турадиган фожиали вазиятлар, яъни саратон касаллиги фонида онкологлар, вирусологлар, эпидемиологлар, шунингдек молекуляр биология ва бошқа фанлар соҳасидаги мутахассисларни ўз саъй-ҳаракатларини кучайтиришга мажбур қилади. Бу нафақат хавфли ўсмаларнинг илгари номаълум бўлган сабабларини аниқлашга имкон беради, балки сабабларни аниқлаб, уларни олдини олиш усулларини ишлаб чиқишга ёрдам беради.Саратон кўп сабабли касаллик бўлиб, унда кўплаб омиллар битта натижага олиб келади. Олимлар ёмон сифатли ўсма ўсишининг кўплаб сирларини кўриб, улар саратон ҳужайраларининг кўплаб хусусиятларини ўргандилар ва тавсифладилар, аммо соғлом ҳужайранинг ёмон сифатли ҳужайрага айланишининг асосий сабаби ҳали ҳам ноаниқлигича қолмоқда. Ўсма пайдо бўлишининг сабаблари ҳақидаги савол замонавий тиббиёт фанидаги энг долзарб ва баҳсли масалалардан биридир. Инсонга ташқи муҳитнинг таъсири, шунингдек тананинг ички дисфункциялари ҳам ўсма ўсиши учун шароит яратади. Калит сўзлар: онкология, саратон, канцероген, бензипирин, смола, полициклик ароматик углеводород.

Identifiers

Citations and references

Cited by 00 references